Навоийдаги мингдан ортиқ турдаги эҳтиёт қисмлар маҳаллийлаштирилган корхона фаолиятидан фоторепортаж

Фото: Ҳасан Пайдоев «Халқ сўзи»
Президентимиз Навоий вилоятига ташрифи чоғида «Гидро Станко Сервис» масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди.

Навоий вилояти саноатлашган ҳудуд. Бу ерда тоғ-кон, металлургия, кимё, энергетика корхоналари кўп. Уларга, умуман, юртимиз саноати ва қишлоқ хўжалигига машинасозлик маҳсулотлари доим зарур.

«Гидро Станко Сервис»да айнан шулар ишлаб чиқарилади. Бу ерда кооперация орқали 100 дан ортиқ қурилма ва мингдан ортиқ турдаги эҳтиёт қисмлар маҳаллийлаштирилган. Натижада 2021 йилда 12 миллион доллардан зиёд валюта маблағларини тежашга эришилган. Жорий йил якуни билан ишлаб чиқариш миқдори 23 миллион доллар бўлиши кутилмоқда.

Корхонага ускуналар Германия, Туркия, Италия ва Хитойдан келтириб ўрнатилган. 370 киши иш билан таъминланган.

Бугунги кунда корхонада қуюв цехи ташкил этиш ва маҳсулотлар турини кўпайтириш устида иш олиб борилмоқда.

Президентимиз мутасаддиларга маҳаллийлаштириш даражасини ошириш бўйича топшириқлар берди.

Бугунги кунда Навоий вилоятида маҳаллийлаштириш дастури доирасида қиймати 1 триллион сўмга яқин 113 та лойиҳалар амалга оширилмоқда. Буларнинг натижасида жорий йилнинг ўзида 100 миллион долларлик импорт қисқартирилишига эришилади.



Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг