Навоийда жиноий гуруҳ қўлга олинди

Фото: Иллюстратив фото
Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида яшовчи Н.М. ариза билан мурожаат қилиб, Телеграм мессенжерида номаълум шахс фейк хабар орқали унинг банк картаси бошқарувини қўлга киритиб, жами 2.780.000 сўм пулларини ечиб олганлигини билдириб, номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни бир гуруҳ шахслар ўзаро жиноий тил бириктириб содир этганлиги аниқланган.
Жиноий гуруҳ аъзолари Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи, муқаддам Жиноят кодексининг 168-моддаси билан судланган, 2006 й.т. А.А. ва унинг акаси 2001 й.т. А.Ш., Бухоро вилояти Когон туманида яшовчи, Тожикистон Республикасида 1985 й.т. Н.Б. ва унинг ўғли 2006 й.т. Б.Д. эканлиги маълум бўлди.
Гуруҳ сохта ҳаволалардан фойдаланиб, Телеграм мессенжеридаги гуруҳ ва каналларда ёлғон хабарларни тарқатиб жами 454 нафар фуқаронинг банк карталари бошқарувини қўлга киритиб жуда кўп миқдордаги пулларни ўзлаштирган.
Гуруҳ аъзоларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг