Навоийда уч нафар эгизак туғилди

13:59 06 Май 2021 Жамият
4684 0

Навоий шаҳар перинатал марказида уч нафар эгизак қиз дунёга келди. Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди. 

Ота-оналар чақалоқларга Шукрона, Шодиёна, Имона деб ном берганлар. Шифокорларнинг таъкидлашича, чақалоқлар соғлом, улар 2 кило 520 грам, 2 кило 480 грам, 2 кило 460 грам вазнда дунёга келишган.

Маълумот учун: жорий йилнинг 5 май кунига қадар Навоий шаҳрида 1253 нафар бола дунёга келган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?