Навоийда тикувхона баҳонасида банкдан олинган кредит пулларни эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган фуқаро қўлга олинди

14:10 29 Ноябрь 2022 Жамият
351 0

Фото: ИИВ Ахборот хизмати

«Ҳар бир оила-тадбиркор» дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар баъзи бир нияти бузуқларнинг хаёлини олди. Зарафшонлик Ж.А ҳам икки-учта якка тадбиркорлар билан тил бириктириб тикувхона фаолиятини йўлга қўйиш баҳонасида АТ «Халқ банки» Зарафшон шаҳар филиалидан 196 млн сўм кредит маблағларини чиқаришга эришди. Шундан 70 млн сўм пулларга «хўжа кўрсин учун» тикув машиналар сотиб олиб, қолган 126 млн сўмни эҳтиёжлари учун ишлатиб юборишди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.А ва унинг шерикларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг жиноят кодексининг 168-моддаси тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер