Навоийда ноқонуний олтин қазувчи фуқаро ушланди

23:18 30 Октябр 2021 Жамият
1049 0

Навоий вилоятида таркибида олтин зарралари мавжуд бўлган тош ва қумларни қонунга зид равишда қазиш билан шуғулланган фуқаро ушланди. У айбини яшириш учун ички ишлар ходимига 300 АҚШ доллари миқдорида пул таклиф қилган.

Ноқонуний ишлари учун аввал ҳам жавобгарликка тортилган Учқудуқ туманида туғилган фуқаро навбатдаги жиноятга қўл урган.

Зарафшон шаҳар ички ишлар бўлими жиноят қидирув бўлими ҳамда вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро кирдикорлари фош бўлди.

Жиноятчига нисбатан Жиноят кодекси 211-моддасининг тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?