Навоийда Халқаро шахмат мактаби ташкил қилинди

14:47 05 Август 2022 Жамият
611 0

Иллюстратив фото

«Шахматни янада оммалаштириш ва ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–347-сон, 05.08.2022 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Навоий вилоятида юридик шахс мақомига эга бўлган мактабдан ташқари давлат спорт-таълим муассасаси ҳисобланган Халқаро шахмат мактаби ташкил қилинди.

Ҳар йили ўтказиб келинаётган Президент соврини учун халқаро шахмат турнирининг финал босқичи 2023 йилдан бошлаб Халқаро шахмат мактабида ўтказилади.

Қарорга кўра, 2023 йилдан ҳар йили тизимли равишда қуйидаги мусобақалар ўтказилади:

ёшлар ўртасида барча ҳудудларда «Рокировка» турнири;

кекса авлод вакиллари ўртасида «Нуронийлар» кубоги учун;

ногиронлиги бўлган шахматчилар ўртасида «Чексиз имкон» турнири;

8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган, 50 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот фондига эга “Womenʼs Chess Championship” халқаро турнири;

МДҲ, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар шахматчилари ўртасида анъанавий “Uzbekistan Chess Open” халқаро турнири.

2022/2023 ўқув йилидан умумий ўрта таълим мактаблари, ўрта махсус, профессионал ва ОТМ ҳамда ҳудудлардаги Ёшлар марказларида шахмат тўгараклари фаолияти йўлга қўйилади.

Шунингдек, ҳар йили Халқаро шахмат мактабида жаҳоннинг машҳур халқаро гроссмейстерлари иштирокида ёш шахматчилар учун тренинг ва маҳорат дарсларини ўз ичига олган мавсумий оромгоҳлар ташкил этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер