Навоийда ишга жойлаштириш учун ҳамширадан 7 млн. сўм олган фирибгар шифокор ушланди

11:59 03 Сентябр 2021 Жамият
798 0

Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 1970 йилда туғилган қизилтепалик С.Ф ҳам тиббиёт соҳасида кўп йиллар ишлаган, обрўси ортиб юқори тоифалар олган. Аммо бир йил олдин мансабини суиистеъмол қилиб бир неча бор оқ халатга доғ туширгани боис, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан хайфсан олиб шартли равишда Кармана тумани шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш бўлимида навбатчи шифокор лавозимига буюрилганди.

«Ўрганган кўнгил, ўртанса қўймас» деганларидек, шифокор аввал ўзи билан бирга ишлаган ҳамшира М.Тни кўриб қолиб иш ўрни тавсия қилди. Гарчи ишга жойлаштиришда ваколати бўлмаса-да янгидан ишга тушган туғруқхонага танишлари орқали ишга киритиб қўйишини айтди. Бунинг учун 7 млн сўм пул талаб қилди. Ҳамшира ҳозирги пайтда ишсиз бўлганлиги боис мазкур пулни беришга рози бўлди.

Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида С.Фнинг 7 млн сўм пуллар ҳамда М.Тнинг шахсий ҳужжатларини олаётган пайтда қўлга олинди. Айни пайтда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?