Навоийда икки адвокатнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди

15:51 21 Сентябр 2022 Жамият
226 0

Фото: Архив сурат

Бугунги кунда жамиятни жиноятчилик иллатидан тозалаш, унга қарши курашиш борасида Давлат хавфсизлик хизмати идоралари томонидан мунтазам равишда фаол тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Жумладан, Навоий шаҳридаги адвокатлар ҳайъати адвокати «Ҳ.Қ.» маҳаллий фуқарога нисбатан ички ишлар органлари томонидан қўзғатилиб, тергов қилинаётган жиноят ишини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 8 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Адвокат сўралган пул маблағидан 7500 АҚШ долларини олган вақтида ДХХнинг Навоий вилояти бўйича бошқармаси ва ИЖҚК Департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида «Ҳ.Қ.» 7500 АҚШ долларидан 1500 АҚШ долларини ўзининг улуши сифатида олиб, қолган қисмини ҳамкасби - Навоий шаҳридаги адвокатлик фирмаси адвокати «Ф.Н.»га бериши кераклиги маълум бўлди ва тезкор тадбир давом эттирилиб, «Ф.Н.» 6 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан «Ҳ.Қ.» ва «Ф.Н.»ларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер