Навоийда газ ҳисоблагичини «чув туширган» корхона аниқланди
Навоий вилоятида газ ҳисоблагичини «чув туширган» корхона фош бўлди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар қилди.
Гап шунда-ки, инспекциянинг Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Кармана туманида жойлашган «Н. И.» МЧЖга қарашли бинода газ ҳисоблагичининг газ келувчи олдинги қисмига байпас тармоғи улаб, табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди.
Қайд этилишича, қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 151,6 миллион сўмлик зарар етказилган.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистонда биринчи марта ёзги истеъмол ҳажми қишки истеъмол ҳажмини ортда қолдиргани тўғрисида хабар қилгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг