Навоийда Cobalt юк автомашинаси билан тўқнашди. 2 киши ҳалок бўлди

09:51 29 Июнь 2021 Жамият
829 0

Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотга кўра, 27 июнь куни соат 14:30 атрофида Навоий вилояти Конимех тумани худудидан ўтган Навоий-Зарафшон-Учқудуқ йўналишида (1995 й.т.) фуқаро ўзига тегишли бўлган Cobalt автомашинасида ҳаракатланиб келаётганда рулда ухлаб қолган ва бошқарувни йўқотган.

Cobalt ўзининг йўналиши бўйича қарама қарши йўлдан ҳаракатланиб келаётган Howo русумли юк автомашинаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.

Оқибатда Cobalt ҳайдовчиси ва ёнидаги йўловчи воқеа жойида вафот этган. Ҳозирда Конимех тумани ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер