Навоийда «Беш ташаббус паралимпиадаси»га старт берилди

Фото: Халқ сўзи
Навоий вилоятида 14-30 ёшдаги ногиронлиги бор йигит-қизлар 2 минг 851 нафарни ташкил этиб, улар ўз матонати, изланишлари билан тақдир синовларига муносиб жавоб бермоқдалар. Уларни фаол ҳаётга жалб этиш ҳамда интилиш ва шижоатларини муносиб рағбатлантириш мақсадида турли танлов, мусобақа ва беллашувлар ташкил этилаётгани айни муддаодир. Бугун старт олган «Беш ташаббус паралимпиадаси» шулардан бири.
— Мазкур мусобақа мамлакатимиз Президентининг 2022 йил 19 январдаги «Маҳаллалардаги ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори доирасида ташкил этилди, — дейди Ёшлар ишлари агентлиги Навоий вилоят бошқармаси матбуот котиби Умид Худойқулов. — Ушбу мусобақада бот орқали рўйхатдан ўтган жами 1 минг 61 нафар ногиронлиги бўлган ёшларимиз қатнашиш истагини билдирди.
Мусобақалар паралимпия спортининг енгил атлетика, шахмат, шашка, стол тенниси ва кибер-спорт турлари бўйича ўтказилади.
— Болаликдан спортга қизиқаман, — дейди паралимпиада иштирокчиси Рустам Юсупов. — Ҳар бир байрам ва қутлуғ айёмларда совға-саломлар оламан. Лекин ўз имкониятинг эвазига тақдирланиш, рағбат олишнинг қадри, завқи бўлакча. Бу кейинги марралар сари қанот бўлади.
Мусобақалар икки кун давом этиб, натижаларга кўра республикада вилоят шаънини ҳимоя қилувчи жамоа шакллантирилади.
Темур ЭШБОЕВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Давлат раҳбари ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлади
- 2 февралдан бошлаб барча ҳудудлардаги АГТКШлар фаолияти босқичма-босқич тикланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг