Навоийда 90 гектар ерни 1 млрд сўмга пуллаётганлар қўлга олинди

17:22 24 Март 2023 Жамият
459 0

Фото: Иллюстратив фото

Чорвачилик билан шуғулланиш учун Нурота тумани ҳудудига борган Х.С. танишлари орқали туманда яшовчи Й.Н. ва Т.Н.лар билан танишди.

Х.С.нинг мақсадидан бохабар бўлгач Нурота туманида жойлашган 60 гектар қишлоқ хўжалигига тегишли бўлган суғориладиган ер жойи борлигини, агарда 1 млрд сўм берса атрофидаги бўш ер жойларни қўшиб 90 гектар қилиб танишлари орқали расмийлаштириб беришини айтади.

Савдолашилган пулдан бир қисмини ҳозир, қолганини кейинроқ беришини айтган харидор билан Навоий шаҳрида учрашишга келишишди.

Белгиланган санада Х.Снинг 700 млн сўм пулларни олаётган Й.Н. ва Т.Н.лар Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан қўлга олинди. Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?