Навоийда 8-синф ўқувчиси фарзандли бўлди

Иллюстратив фото
Ижтимоий тармоқларда Навоий вилояти Кармана туманидаги 15-мактабнинг 8-синф ўқувчиси фарзандли бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Маълумотларга кўра, она бўлган ўқувчи дарсларда иштирок этмаса ҳам унга айрим фанлардан баҳо қўйиб борилган.
Мазкур ахборот кенг жамоатчиликнинг муҳокамаларига сабаб бўлгач, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
«Айни вақтда ушбу ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганиш ўтказилмоқда», дейилади бошқарманинг қисқа изоҳида.
Қўшимча қилинишича, айрим фан ўқитувчиларининг дарсга иштирок этмаган ўқувчига баҳо қўйиб боргани ҳақидаги важлар айни вақтда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъуллари томонидан ўрганилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БААнинг «Манара» маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг