Навоийда 37 ташкилотни бағрига олган бино фойдаланишга топширилди

Бино эшигининг синчига «Дўстлик ва нодавлат-нотижорат ташкилотлари уйи», деб ёзиб қўйилган. Кўпчилик уни қисқартириб, ҳалитдан «Дўстлик уйи» деб атамоқда. Боиси ушбу бинода вилоятда фаолият юритаётган корейс, рус, қозоқ, татар-бошқирд, озарбайжон, қорақалпоқ, туркман миллий-маданий марказлари, Республика Қизил Ярим Ой жамияти минтақавий ташкилоти ва яна ўттиздан ошиқ нодавлат ва нотижорат ташкилотлари жойлаштирилди.
Аслида тўлиқ қайта таъмирланган мазкур бино яқин ўтмишда ғаройиб кунларни бошдан кечирган. Бир пайтлар унда вилоят сув хўжалиги тизимининг турли ташкилотлари жойлашиб, айримлари кейинчалик «уйли-жойли бўлиб», кўчиб кетган эрса, баъзиларининг фаолияти оптималлаштирилиб тугатилган. Ўртада коммунал тармоқлар ва бошқа тўловлардан қарздорлик вужудга келиб, иситиш ҳамда қатор муҳандислик тизимлардан узиб ташланган бино бир неча бор турли идораларнинг қўлдан-қўлига ўтган эди. Мухтасар қилсак, бино бўш ҳам, эгалик ҳам эмас эди. Шундай вазиятда вилоят ҳокими масъулиятни зиммага олиб, Республика Президентининг 2018 йил 4 майдаги «Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Навоий шаҳар, С.Айний кўчаси, 34-уйда «Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва дўстлик уйи» ташкил этиш тўғрисидаги фармойишини қабул қилди.
Унга кўра ушбу бинони мукаммал таъмирлаш учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан жами 1 миллиард 800 миллион ва жиҳозлаш ҳамда компьютер ва бошқа техникалар учун 250 миллион сўм маблағ ажратилди. Иситиш ва муҳандислик коммуникация тизимлари таъмирланиб, созланди. Шу тахлит мазкур бино замонавий кўриниш олиб, «Дўстлик уйи» номини олди.
Темур ЭШБОЕВ,
(«Халқ сўзи»).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг