«Навоийазот» корхонаси Зарафшон дарёсида балиқларнинг оммавий нобуд бўлишида айбланмоқда

13:24 07 Сентябр 2022 Жамият
574 0

Фото: Навоий вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати

Жорий йилнинг 4 сентябрь куни Зарафшон дарёсида ифлосланган сув меъёрдан ошиб кетди ва 800 га яқин балиқ нобуд бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг хабарига кўра «Навоийазот» АЖ томонидан Зарафшон дарёсига ташланадиган ифлосланган сувлар таркибида азот кислоталарининг миқдори тавсия қилинганидан ортиб кетган.

Ҳолатни ўрганиш, сув ҳамда ўлган жонзотлардан намуналар олиш мақсадида вилоят ИИБ ва тегишли ташкилотлардан мутахассислар жалб қилиниб, ишчи гуруҳ тузилган. Мутахассислар иштирокида нобуд бўлган жонзотлардан ҳамда Зарафшон дарёсига қуйиладиган оқова сувлардан намуналар олиниб, тегишли экспертизалар тайинланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мутахассислар иштирокида Зарафшон дарёсига оқизилган ўлик ҳайвонлар ва оқава сувлардан намуналар олиниб, тегишли экспертиза тайинланди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер