“Навоийазот” ҳавога меъёрдан ортиқ ташланмалар чиқаргани аниқланди

12:29 13 Июль 2024 Жамият
373 0

“Навоийазот” АЖнинг атмосфера ҳавосига ташланмалар миқдори меъёрдан юқори экани аниқланди. Бу ҳақда Навоий вилояти экология бошқармаси хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда Навоий шаҳар ҳавосидан икки кундан буён нафас олиб бўлмаётгани айтилган мурожаат тарқалди ва Навоий вилояти Экология бошқармаси ҳолат юзасидан ўрганиш ишларини олиб борди. 

Ўрганиш давомида “Навоийазот” АЖ санитар ҳимоя зонаси атрофидан олинган таҳлил натижаларига кўра, атмосфера ҳавосига ташланмалар миқдори меъёрдан юқори экани аниқланган.

Ҳолат юзасидан акциядорлик жамияти маъмуриятига тегишли тартибда мажбурий кўрсатмалар берилган. Бугунги кунда “Навоийазот” АЖ ҳудудида текширувларни ўтказиш ва йўл қўйилаётган камчиликларга аниқлик киритиш мақсадида Президент ҳузуридаги тадбиркорлик ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш вакилига келишилган ҳолда текширувларни ўтказиш бўйича тўпланган ҳужжатлар тақдим этишга тайёрланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?