Навоий вилоятида йирик шамол электр станцияси барпо этилмоқда — Энергетика вазирлиги

Фото: Иллюстратив фото
Бирлашган Араб Амирликларининг «Масдар» компанияси томонидан Навоий вилоятининг Томди туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станцияси қурилмоқда.
2024 йил якунига қадар ишга туширилиши режалаштирилган мазкур электр станция орқали йилига 1 млрд 800 млн кВт.соат электр энергия ишлаб чиқарилади. Бунинг натижасида йилига 540 млн куб метр табиий газ тежалишига эришилади ҳамда атмосферага 720 минг тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинади.
Ушбу мега лойиҳанинг умумий қиймати 600 млн долларни ташкил этиб, юз фоиз хорижий инвестиция ҳисобига амалга оширилади.
Аҳамиятлиси, станция қурилиши давомида 800 нафаргача ва ишга тушгандан сўнг 30 нафар янги иш ўрни яратилади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу йирик лойиҳа Президентимизнинг 2020 йил 22 декабрдаги қарори асосида амалга оширилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Давлат раҳбари ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлади
- 2 февралдан бошлаб барча ҳудудлардаги АГТКШлар фаолияти босқичма-босқич тикланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг