Навоий вилояти ҳокими ОТМга кириш кўрсаткичи юқори бўлган мактаб директорларига 10 млн сўмдан мукофот берди

16:14 23 Ноябрь 2020 Жамият
297 0

Навоий вилоят ҳокими Кобул Турсунов вилоятдаги умумтаълим мактабларнинг илмий салоҳияти, ўқитиш сифати, самарадорлигини ўрганиб, юқори натижаларга эришган мактаб раҳбарларини рағбатлантиришни йўлга қўймоқда.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, Навоий шаҳридаги 18 та мактаб битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари 50 фоиздан юқори бўлган. Хусусан, 1-, 4-, 7- ҳамда 11-сонли мактабларда мазкур кўрсаткич 80 фоиздан ошган.

Кобул Турсунов вилоятда кўрсаткичлари намунали бўлган мактаб директорларига 10 миллион сўмдан пул мукофоти топширди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?