Навоий, Қашқадарё, Сирдарё вилоятлари экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқарма бошлиқлари ишдан олинди

12:01 09 Август 2022 Жамият
455 0

Фото: Архив сурат

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда жорий йилнинг ўтган давр мобайнида эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар кўриб чиқилди. Ижобий натижалар эътироф этилиб, камчиликлар танқид қилинди.

Йиғилишда экология соҳасига оид қонунлар ва Президентимиз фармон ва қарорлари ижросининг бажарилиши ҳамда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ва мамлакатимизда чиқинди соҳасида қилинаётган ишларнинг бажарилиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашган бир қатор ҳудудий бошқарма бошлиқлари, яъни Навоий, Қашқадарё, Сирдарё вилоятлари экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқарма бошлиқлари ишдан олинди.

Шунингдек, Давлат экология қўмитаси марказий аппаратининг уч нафар масъул ходимларига, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасига бевосита масъул бўлган уч нафар ҳудудий бошқарма бошлиқларининг биринчи ўринбосарларига ва чиқинди соҳасини бошқаришга масъул бўлган ҳудудий бошқарма бошлиқларининг иккинчи ўринбосарларига «ҳайфсан» интизомий чоралари қўлланилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер