Навоий даҳоси ва бой адабий-маънавий мероси учинчи уйғониш давримиз учун улкан аҳамиятга эга — Ғофуржон МИРЗАЕВ

12:56 09 Февраль 2021 Жамият
480 0

Сирдарёда ҳазрат Алишер Навоий бобомиз таваллудининг 580 йиллигига бағишланган тадбирлар Гулистон шаҳридаги Алишер Навоий номли «Билимдонлар маскани»дан бошланди. Улуғ шоиримизга ҳурмат-эҳтиром рамзи сифатида унинг ҳайкали пойига гуллар қўйилди, фахр-ифтихор ва миннатдорлик ифодаси — таъзим бажо келтирилди.

Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев Низомиддин Мир Алишер Навоий даҳоси ва бой адабий-маънавий мероси Президентимиз олға сурган Учинчи Уйғониш давримизда нақадар улкан аҳамиятга эга эканлигини эътироф этди.

Сирдарёлик адабиётшунос олим, машҳур навоийшунос ва бобуршунос Ваҳоб Раҳмонов улуғ мутафаккир бобомизни ўзбек адабиётининг башарият шоири мақомига эга бўлган буюк вакили эканлигини таъкидлаб, Алишер Навоий «Хамса»сининг асл манбасидан, яъни араб ёзувидан ҳозирги ўзбек ёзувига ўтказилган ҳамда ушбу беш достоннинг насрий баёни тўпламларини вилоят ҳокимига тақдим этди.

— Навоийни ўқир эканман, асарларидаги ғоялар барча замонларда долзарб ва аҳамиятли эканлигини англайман, — дейди Гулистон давлат университети филология факультети талабаси Озода Аҳмадова. — Аммо ҳали улуғ шоиримиз ижодининг очилмаган жуда кўплаб жиҳатлари бор. Келгусида мен ҳам устоз олимларимиз ишини давом эттириб, Навоий ҳазратлари асарлари бўйича тадқиқот қилишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйганман.

Буюк шоир таваллуд кунига бағишланган тадбирларнинг адабий – бадиий қисми Сирдарё вилояти мусиқали драма театрида бўлиб ўтди.

Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ
(«Халқ сўзи»).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?