НАТОнинг Польшада ўтказиладиган ҳарбий машғулотларида 20 минг нафарга яқин аскар қатнашади

17:12 06 Февраль 2024 Дунё
165 0

Фото: NATO

Польшада ўтказиладиган НАТОнинг “Драгон-2024” ўқув машғулотларида 20 мингга яқин аскар ва 3,5 минг дона техника иштирок этади. Бу ҳақда Польша Қуролли кучлари Бош штаби маълум қилди.

“Драгон-24” машғулотлари 25 февралда бошланади. Унда Польша ва иттифоқдош давлатлардан 20 минг нафарга яқин аскар, 3,5 минг бирлик техника иштирок этади”, — дейилади хабарда. Ҳарбийларнинг таъкидлашича, “Драгон-2024”да Польша Қуролли кучларининг потенциал кўп қиррали қуролли инқирозга жавоб бериш қобилияти синаб кўрилади.

Машғулотларда иштирок этадиган асосий кучлар 11-Лубуш зирҳли дивизияси бўлади, бироқ махсус кучлар, ҳаво кучлари, денгиз флоти ва ҳудудий мудофаа аскарлари ҳам иштирок этади. Машқ режаси икки босқичга бўлинади: биринчиси — инқирозли вазиятдаги ҳаракатлар, иккинчиси — мудофаа операцияси.

Аввалроқ, НАТО ҳарбий қўмитаси раҳбари Роб Бауэр “РАР” агентлигига берган интервьюсида НАТО 2024 йилда ўтказиладиган машғулотлар давомида шарқий қанотда Россиянинг эҳтимолий “босқини”га жавоб чораларини ишлаб чиқишини маълум қилган эди.

Россия Ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин аввалроқ “РИА Новости” агентлигига берган интервьюсида таъкидлашича, Россиянинг НАТОга ҳужум қилиш режалари ҳақидаги баёнотлар Ғарбнинг Россияга қарши ҳозирги гибрид тажовузини оқлаш учун ахборот урушидир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?