НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди

Иллюстратив фото
НАТО Украинага қурол етказиб бериш Россия билан музокара қилишнинг ягона йўли деди.
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Украинага қурол етказиб бериш Россия билан музокара қилишнинг ягона йўли деб атади.
«Россия президенти Владимир Путинда тинчликка таёргарликнинг ҳеч қандай белгилари кўринмаяпти, шунинг учун у жанг майдонида ғалаба қозона олмаслигини тушуниши керак. Бу Украинани қўллаб-қувватлашни сезиларли даражада оширишни талаб қилувчи урушдаги бурилиш нуқтасидир», деди Бош котиб Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумида.
Аввалроқ, альянс бош котиби ўринбосари Мирча Жоана НАТО давлатлари Украинани ҳимоя қилиш ва ўз хавфсизлигини таъминлаш учун ҳарбий техника ҳамда ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни кўпайтириши кераклигини айтган эди.
«Бу Украина учун, шунингдек, бизнинг хавфсизлигимиз ва мудофаамиз учун муҳим», дейди Мирча Жоана.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Гидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди
- Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида
- Грузияда дзюдо бўйича навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади
- АҚШ Украина учун тинчлик режасининг асосий элементини маълум қилди
- Пойтахт эҳтиёжини таъминлаш учун қуввати 2 минг 400 мегаваттли 4 та йирик қуёш станциялари барпо этилади
- Сенаторлар Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақидаги масалани кўриб чиқдилар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг