«Насаф» ОФК кубогини йирик ғалаба билан бошлади

19:43 14 Май 2021 Спорт
707 0

Бугун Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида футбол бўйича ОФК кубогининг “F” гуруҳи 1-тур ўйинларига старт берилди.

Турнирда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Рўзиқул Бердиев мураббийлигидаги Қаршининг «Насаф» жамоаси дастлабки турда Қирғизистоннинг «Олой» клуби билан куч синашди.

Учрашувнинг биринчи бўлими қизғин ва муросасиз курашлар остида ўтган бўлсада, дарвозалар дахлсизлиги сақлаб қолинди. Аммо, танаффусдан кейин «Насаф» жамоаси футболчиларини тўхтатиб қолишнинг имкони бўлмади.

Аввалига захирадан ўйинга қўшилган Суҳроб Нуруллоев ҳисобни очган бўлса, Шоҳмалик Комилов ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди. Ҳусайн Норчаев ва захирадан майдонга туширилган Ҳусниддин Алиқуловларнинг голлари эса «Олой»ни нокаут ҳолатига туширди: «Насаф» – «Олой» – 4:0. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

ОФК кубоги-2021. “F” гуруҳи. Душанбе.

«Насаф» (Ўзбекистон) – «Олой» (Қирғизистон) – 4:0

Голлар: Суҳроб Нуруллоев (52), Шоҳмалик Комилов (58), Ҳусайн Норчаев (64), Ҳусниддин Алиқулов (76).

«Насаф»: Абдувоҳид Неъматов, Дилшод Саитов (Ҳусниддин Алиқулов 70), Ғолиб Ғайбуллаев, Умар Эшмуродов, Жўрабек Маннонов (Суҳроб Нуруллоев 46), Шерзод Насруллаев, Шоҳмалик Комилов (Сардор Саъдуллаев 78), Марко Станоевич, Акмал Мозговой, Ойбек Бозоров (Шокир Йўлдошев 70), Ҳусайн Норчаев (Муҳриддин Зоиров 78).

«Олой»: Даниел Поляков, Айдар Мамбеталиев, Ойбек Абдуғаффоров, Алмазбек Маликов, Аҳлиддин Исроилов (Нурболот Ирисбеков 67), Эммануэл Ягр, Элдар Молдожунусов, Эрлан Машарипов, Нурдолот Сталбеков (Шохруҳ Аскеров 88), Тижани Белаид (Адилет Нурлан Уулу 81), Акрамжон Умаров.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?