Нарпайга 4 дона пахта териш машинаси замонавий трактор ва тиркамалар келтирилди

Айни кунларда самарқандлик деҳқонлар мавжуд 75 минг 580 гектар майдонда етиштирилган ҳосилни қисқа муддатларда йиғиб-териб олиш мақсадида мавсумга тайёргарлик ишларини қизғин олиб боришмоқда. Мамлакатимиз Президенти томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга саноат асосида ёндашувни жорий этиш мақсадида кластер корхоналари ташкил этилганлиги соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларда намоён бўлмоқда. Кластер корхоналари томонидан замонавий пахта териш машиналари, қишлоқ хўжалиги техникалари, тиркамалар келтиришга алоҳида эътибор қаратиляпти.
Хусусан, Нарпай туманидаги «Мароқанд сифат» МЧЖ томонидан Хитойдан 4 дона замонавий пахта териш машинаси, Туркиядан 20 дона трактор ҳамда 12 дона замонавий тиркамалар келтирилди.
— 2020 йил ҳосили учун кластер корхонаси томонидан жами 10 минг 762 гектар ер майдонида пахта етиштирилмоқда, — дейди «Мароқанд сифат» МЧЖ директори Жаҳонгир Исматов. — Шу мақсадда 223 та фермер хўжаликлари билан контрактация шартномалари имзоланди. Мавсумда 33 минг 430 тонна саноат хом ашёси қабул қилиб, 10 минг тоннадан зиёд сифатли тола тайёрлаш режалаштирилган.
Пахта йиғим-терим мавсумини ўз вақтида ва сифатли якунлаш мақсадида замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари, тиркамалар, бутловчи қисмлар келтириш юзасидан амалий тадбирлар олиб борилмоқда. Ҳозирга қадар Туркия, Хитой ва Америка Қўшма Штатларида ишлаб чиқарилган 6 та замонавий пахта териш машинаси келтирилди. 2019 ва 2020 йиллар давомида Жамият томонидан 54 миллиард сўм маблағ эвазига жами 127 та қишлоқ хўжалиги техникалари, тиркамалар ва бутловчи механизмлар келтирилди.
Абдулазиз Йўлдошев
(Халқ сўзи)
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг