Нарпайда «Narpaytex» тикув-трикотаж корхонаси ташкил этилди
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Нарпай туманидаги «Narpaytex» корхонаси 250 кишини иш билан таъминлади. Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 4 миллион доллар. Корхонанинг йиллик қуввати 1 миллион дона тайёр трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган.
— Корхонамизда ишчи ходимларга трикотаж маҳсулотларини тикиш бўйича машғулотлар олиб борилди. Айни жараёнга Туркиянинг етакчи корхоналарида фаолият олиб бораётган мутахассислар жалб этилган, — дейди корхона раҳбари Абдуворис Умаров. — Ҳозир ишчилар топшириқни мустақил ўзлари бажармоқда. Келгусида қўшимча замонавий ускуналар олиб келиб, яна 200 та янги иш ўрни яратилади. Ҳозирча маҳсулотларимиз ички бозорда сотилмоқда.
— Тикишни шу ерда ўзлари ўргатишди. Ҳозир уч, тўрт хил тикишни биламан, — дейди корхона ишчиси Нурниса Турсунова. — Корхонамизга замонавий тикув машинаси ва ускуналар ўрнатилган. Ишчи-ходимларни қулай шароитда ишлаши учун барча шароитлар яратилган.
Хориждан келтирилган замонавий технологиялар билан жиҳозланган корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотларни келгусида асосан, МДҲ давлатларига экспорт қилиш режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги узоқ йилдан бери ёпиқ турган назорат-ўтказиш пункти очилади
- Инновацион ишланмалар ва илғор технологиялар намойиши
- Сурхондарёлик олимлар янги бўёқ турини яратишди
- Инсоният янги рекордни қайд этди
- Тошкентда Ўзбекистон ва Туркиянинг учта вазирлик ва идоралари раҳбарлари ўртасида учрашув ўтказилди
- 23 кун: Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати қисман чекланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг