НамДУга Хитой фанлар академиясининг Физика ва Кимё институти вакиллари ташриф буюрди
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ/«Халқ сўзи». Юртимизда доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш аллақачон йўлга қўйилган. Ёш олимлар доривор ўсимликлар плантацияларида илмий тадқиқотлар олиб бормоқда.
Наманган давлат университетига Хитой фанлар академиясининг Пекин шаҳридаги Физика ва Кимё институти вакиллари ташриф буюрди. Хорижлик олимлар ҳамкорлигида ўтказилган давра суҳбатида ҳар икки илмий муассаса «Хитой ва Ўзбекистонда ўсадиган доривор ўсимликларни кам углеродли қайта ишлаш учун асосий технологиялар ва ускуналар тайёрлаш» мавзусидаги қўшма лойиҳа натижаларини муҳокама қилдилар. Ушбу лойиҳа учун Инновацион ривожланиш агентлигидан 916 миллион сўм маблағ ажратилган.

Тадқиқотнинг асосий мақсади, Ўзбекистон ва Хитойда ўсадиган ширинмия ва арнебия ўсимликларини кам углеродли қайта ишлаш учун асосий технологиялар ва ускуналарни тайёрлашдан иборат. Ҳамкорликдаги лойиҳада оптимал қуритишга эришиш учун технология ва ускуналар ишлаб чиқиш назарда тутилган. Бу ускуналар чет элларга сотилаётган минглаб тонна турли доривор ўсимликларни юқори сифат билан тайёрлаш имкониятини яратади. Бошқа жиҳати, яратиладиган ускуналарни халқ хўжалигининг турли тармоқларида ишлатиш мумкин
— Ўзбек олимларининг ютуқларни кўриб, лойиҳамизнинг ижросига бўлган ишончимиз ортди, — дейди хитойлик профессор Ли Ся Чонг. — Бизга Хитой Фанлар академияси томонидан «Бир макон – бир йўл» лойиҳаси доирасида шундай имконият берилганидан миннатдормиз.

Дўст мамлакат олимлари иштирокидаги давра суҳбати қизғин муҳокамалар ва қимматли фикр-мулоҳазалар билан ўтди. Таклифлар лойиҳани белгиланган муддатда муваффақиятли амалга оширишда хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг