Наманганнинг тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиши оқибати сел-сув тошқини юзага келди

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги
Жорий йилнинг 16 май кунидан 17 май кунига ўтар кечаси Наманган вилояти Поп туманининг тоғли ҳудудларида сел ҳодисаси кузатилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 17 май куни Наманган вилояти ҳокими — фуқаро мухофазаси бошлиғи Шавкат Абдураззоқов фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ва бошқа мутасаддилар иштирокида мазкур ҳудудда бўлиб, селдан кейинги ҳолат билан танишган.
Вилоят раҳбари жойларни кўздан кечириб, масъулларга сув-селдан талафот кўрган жойлар бўйича тезкорликда бажарилиши зарур бўлган масалаларда топшириқлар берган. Шунингдек, фуқаролар мурожаатлари тингланиб, озиқ-овқатга эҳтиёж сезган фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам топширилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
- «ЖЧ-2026»га Осиёдан тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритган терма жамоалар маълум
- Шомуродовнинг кўз ёшлари, Файзуллаевнинг рақси ва мухлислар ҳайқириғи — Мундиал эшикларини очган ўйиндан фоторепортаж
- Тошкент давлат тиббиёт университетининг «Битирувчи – 2025» тантанали маросими бўлиб ўтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг