Наманганнинг собиқ ҳокимига орден берилди

02:10 15 Май 2021 Жамият
1193 0

Республика «Нуроний» жамоат фонди вилоят бўлими бошлиғи, Олий Мажлис Сенати аъзоси Икромхон Хошимхонович Нажмиддиновнинг табаррук 70 ёшга тўлиши муносабати тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига кўра Икромхон Нажмиддинов «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов иштирок этди ҳамда муҳтарам Юртбошимизнинг Фармонини ўқиб эшиттирди ва мукофотни топширди.

Маълумот учун, Икромхон Хошимхонович Нажмиддинов муқаддам Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?