Наманганлик зукко ўқувчилар «Заковат»да етакчи

Фото: Халқ сўзи
Кеча «Заковат» интеллектуал ўйинининг Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактаблар ўртасида ташкил этилган турнири ниҳоясига етди. Тизимдаги 26 таълим даргоҳи иқтидорли ёшлари баҳсида биринчи ўрин Наманган шаҳридаги Президент мактаби жамоасига насиб этганидан кенг жамоатчиликнинг хабари бор.
— Фан асосларини пухта эгаллаш ўқувчининг биринчи даражали вазифаси бўлса, олинган сабоқлар доирасида мулоҳаза юритиш унинг тафаккурини чархлайди, — дейди ғолиб жамоа етакчиси, Наманган шаҳридаги Президент мактаби тарих фани муаллими Аброржон Садриддинов. — Шу жиҳатдан олганда шогирдларимизнинг интилишлари бежиз кетмаётгани «Заковат» баҳсларида ўз тасдиғини топди. Улар дарсларда ўтилган мавзуларни мантиқий маълумотлар билан боғлаш бўйича берилган саволларга дадил жавоб қайтариб, зукколикларини намойиш этдилар.
Изланиш ва ингилиш ҳамиша рағбатга лойиқ. Турнир ғолиби бўлган жамоаларнинг ҳар бир аъзосига «Заковат интеллектуал клуби» ННТ томонидан қимматбаҳо ноутбук совға қилинди. Бу ҳаммаси эмас. Энди уларга жорий ўқув йили давомида «Заковат» стипендияси тўлаб борилади.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Наманганда кетма-кет ҳаракатланиб келаётган учта юк автомобили ўзаро тўқнашиб, ёниб кетди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг