Наманганлик олимлар томонидан саратонга шифо бўлувчи ўсимлик нави маҳаллийлаштирилди

17:59 11 Август 2021 Жамият
442 0

Фото: "Халқ сўзи"

Сал кам 2 минг йиллик тарихга эга Гожжи ўсимлиги дастлаб Хитойда ўта ноёб доривор гиёҳ сифатида тарқалган. Итузумдошлар оиласига кирувчи мазкур нав Ўзбекистонда илк бор наманганлик олимлар томонидан маҳаллийлаштирилди.

Наманган муҳандислик-технология институтининг бир гуруҳ тадқиқотчилари қишлоқ хўжалиги фанлари доктори Авазбек Мерганов бошчилигида ушбу лойиҳага қўл уришган эди. Илмий амалий изланишларда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан грант лойиҳа сифатида ажратилган 760 миллион сўм маблағ қўл келди. Муаллифнинг таъкидлашича, ушбу доривор ўсимлик узоқ йиллик ҳисобланади.

Фото: "Халқ сўзи" 

"Гожжининг меваси таркибида инсон саломатлиги учун зарур бўлган 20 хилдан ортиқ  элементлар мавжуд. Улар орасида 18 та аминокислота қатори Германий моддаси ҳам бор. Энг муҳими, мазкур ўсимлик таркибидаги табиий моддалардан онкологик касалликларни даволаш жараёнида шифо сифатида фойдаланилади", дейди Авазбек Мерганов. 

Айтиш лозимки, ушбу лойиҳа доирасида айни кунларда Наманган вилоятининг Чортоқ ва Чуст туманларида етти мингдан ортиқ кўчат навлари етиштирилмоқда. Улар куз фаслида парваришлаш учун вилоятдаги «Темир дафтар»га киритилган оилаларга тарқатилади. 

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?