Наманганлик мерган спортчи I МДҲ ўйинларида ғолиб бўлди
Жорий йилнинг 4 сентябрида Россия Федерациясининг Татаристон Республикаси пойтахти Қозон шаҳрида старт олган биринчи МДҲ давлатлари ўйинлари ғолиблари аниқланмоқда. Тўққизта давлат вакиллари иштирок этаётган нуфузли мусобақанинг пневматик қуролдан ўқ отиш йўналишида мамлакатимиз терма жамоаси аъзоси Муҳаммад Камолов фахрли биринчи ўринни эгаллаб, олтин медални қўлга киритди.
Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Наманган вилоят кенгашининг ўқ отиш спорти секцияси аъзоси М. Камолов 2002 йилда туғилган бўлиб, олти йилдан буён ушбу спорт тури билан шуғулланиб келади. Устозлари — Муҳаббат Кондакова ҳамда Вадим Кондаковлардан маҳорат сабоқларини пухта ўзлаштирган йигит республика ва халқаро мусобақаларда бир неча бор ғолиб бўлган. У айни ютуқлари учун ўтган йили Наманган муҳандислик қурилиш институтига имтиёзли асосда ўқишга қабул қилинди.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг