Намангандаги оилада бир йўла уч қизалоқ дунёга келди

18:03 31 Август 2021 Жамият
833 0

Мустақиллик байрами арафасида Наманган вилоят перинатал марказида бир йўла уч чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Норин туманининг Норинкапа кишлоғида яшовчи Раънохон Саламованинг қизалоқларининг вазни 2-2,5 кг атрофида. Эгизаклар соғлом ва бақувват туғилгани айтилмоқда.

Оила аъзолари бу хушхабарни истиқлол айёми билан қўшалоқ шодиёна сифатида нишонламоқдалар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?