Намангандаги хонадонлардан бирида антиқа ҳайвон топилди

11:01 07 Июль 2021 Жамият
439 0

Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

«Гап шундаки, Наманган вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига Поп туманидаги Пумгон шаҳарчасида яшовчи фуқаро Р. Муҳиддинов Поп туманида «Маданият» МФЙ ҳудудида жойлашган хонадонларнинг бирига антиқа ҳайвон кириб қолганлиги ҳақида хабар қилади.

Поп туман инспекцияси инспекторлари воқеа жойига зудлик билан етиб келишиб, айтилган ҳайвонни кўздан кечиришади ва ушбу ноёб ҳайвон «Қизил китоб»га киритилган олакўзан эканлигини аниқлашади.

Олакўзан камайиб бораётган тур ҳисобланади. Мамлакатимизнинг Қизилқум ва Қарши чўллари, Устюрт ясси текислиги, Мирзачўлда, Сурхондарё дарёсининг қуйи ва Оҳангарон дарёсининг олд қисмларида, ғарбий Тян-Шан ва Помир-Олой тоғ тизмаларининг тоғ ёнбағирларида учрайди. Мазкур жонивор кемирувчилар билан озиқланиб, табиатда санитар вазифани бажаради.

Хонадонга келиб қолган ушбу жонивор Поп туман инспекцияси инспекторлари томонидан табиатга қўйиб юборилди» дейилади хабарда.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?