Намангандаги картинг бўйича мусобақада вилоят ҳокими картинг миниб, ёшларга мотивация берди

16:23 06 Ноябрь 2020 Спорт
345 0

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Халқаро миқёсдаги мусобақаларни қабул қила оладиган Картодром ва 6-8 ноябрь кунлари «Картинг пойгаси» бўйича Ўзбекистон чемпионати ва Биринчилиги мусобақасини очиб берди.

Ушбу спорт мажмуасида ўтказиладиган Республика мусобақасида иштирок этиш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 150 нафарга яқин спортчилар ташриф буюрганлар.

Вилоят раҳбари ўзи ҳам картинг миниб, ёшларга мотивация берди.

«Спортни оммалаштиришда ёшларга ўзимиз намуна бўлишимиз керак», деди Наманган вилоят ҳокими.

Наманган вилоятида туризмни ривожлантириш Концепцияси доирасида ўндан ортиқ халқаро спорт мусобақаларини айнан Наманганда ўтказиш борасида хорижий давлатлар билан музокаралар бошланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?