Наманганда «Жигули» каналга тушиб кетди
Видеодан кадр
Наманган вилоятида «Жигули» каналга тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, соат 12:08 да Тўрақўрғон тумани «Ибрат» МФЙ ҳудудида, 1983 йилда туғилган И.Ғ. бошқарувида бўлган «Жигули» русумли автомобиль бошқарувни йўқотиши оқибатида, ушбу ҳудуддан оқиб ўтувчи Катта Наманган каналига тушиб кетгани тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.
Мазкур хабарга асосан, бошқарма ФВБ Ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, махсус техника ёрдамида автомашинани сувдан чиқариб олиб, ҳайдовчига амалий ёрдам кўрсатган.
Таъкидланишича, ҳайдовчи ҳодиса вақтида автомашинадан ўзи чиқиб олган. Воқеа оқибатида ҳалок бўлганлар ва тан-жароҳати олганлар йўқ.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг