Наманганда «жадидлар» китоблар тўплами вилоят умумтаълим мактабларига етказилди

19:43 07 Сентябр 2022 Жамият
400 0

Фото: Халқ сўзи

Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, халқ таълими бошқармаси ҳамда бир қатор жамоатчилик фаоллари томонидан Давлатобод туманида жойлашган «Янги Ўзбекистон ёшлар зиё маскани» кутубхонасида «Жадидлар» номли китоблар тўпламининг тақдимоти ўтказилди. Унда мазкур китоблар тўпламини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш орқали маърифатпарвар жадид боболаримиз ҳақида ҳар бир ёшнинг хабардорлигини ошириш асосий мақсад қилинганлиги таъкидлаб ўтилди.

— Фарзандларимиз ўз даврида миллат шарафини улуғлаган буюк жадид алломаларимиз ҳақида кўп нарсани билишлари зарур, — деди республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Мусохон Оппоқов. — Шу жиҳатдан олганда уларнинг барчаси, жумладан, Наманганда яшаб ўтган шундай инсонлар Исхоқхон Ибрат, Усмон Носир, Муҳаммашариф. Сўфизода сингари миллат фидойилари ҳаёти ва келажак авлод учун қолдирган бой адабий меросини бугунги кун ёшларига етказиш долзарб вазифалардан ҳисобланади.

Тақдимот маросимидан сўнг вилоят шаҳар ва туманларидаги 711 та умумтаълим мактаблари кутубхоналарига ҳар бир тўплами 8 та китобдан иборат 23 минг нусхадаги «Жадидлар» тўпламлари бепул тақдим этилди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?