Наманганда яна бир корхона ишга тушди

17:43 27 Ноябрь 2021 Иқтисодиёт
494 0

Наманган вилояти Поп тумани Анҳор маҳалласи ҳудудида жойлашган "Shofirkon ekvatorial teks" МЧЖ томонидан кўп ўринли тикувчилик корхонасининг биринчи босқичи ишга туширилди. 

Умумий қиймати 85 миллиард сўм бўлган ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида тумандаги 1200 нафар «аёллар дафтари» ва «ёшлар дафтари»га киритилган ишсиз хотин-қизлар иш билан таъминланди. 

Корхонада турли хил кийим кечаклар ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?