Наманганда велосипед ҳайдаётган мактаб ўқувчиси автоҳалокатга учради

11:27 30 Октябр 2021 Жамият
712 0

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар қилишича, 21 октябрь куни соат 15:00 да Учқўрғон тумани Қумтўғон МФЙ Янгиобод кўчасида 1996 йилда туғилган, шу туманда яшовчи фуқаро "Nexia-3" автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлай олмай велосипедда йўлни кесиб ўтаётган 7-синф ўқувчисини уриб юборган.

Натижада, ўқувчи бола олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?