Наманганда тилини чайнаб юборган боғча тарбияланувчиси вафот этди

23:11 02 Август 2022 Жамият
1046 0

Фото: Архив сурат

Наманган вилояти Чуст туман Мактабгача таълим бўлимига қарашли 64-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида 2022 йил 1 август куни содир бўлган нохуш воқеа юзасидан Мактабгача таълим вазирлиги қуйидагиларни маълум қилди.

Дастлабки ўрганиш бўйича, мактабгача таълим ташкилоти директори, МТТ ҳамшираси, тарбиячи, ёрдамчи тарбиячисининг сўзларига кўра, 2017 йилда туғилган А.Ш. жорий йилнинг 1 август куни эрталаб соғлом ҳолатда МТТга соғлом қабул қилинган. Таълимий фаолиятга яхши қатнашган. Кун тартибига кўра тушлик қилган ва гигиена қоидаларига амал қилгач барча тарбияланувчилар қатори ухлашга ётган.

Тарбиячи уйқудан уйғониш вақти бўлганда аввал қиз болаларни сўнгра ўғил болаларни ҳожатга олиб чиқиш учун уйқудан уйғотган. Лекин бола бошини кўтарган ва яна ётиб олган. Қизларни ҳожатдан олиб келиб А.Ш.ни уйғотган. Шунда бола тилини чайнаб юборганлигини кўрган ва зудлик билан ҳамширани олдига биринчи ёрдам кўрсатиш учун кўтариб олиб чиққан.

МТТ ҳамшираси болага биринчи тиббий ёрдамни қилиб зарурий муолажаларни амалга оширган ва тез тиббий ёрдамга хабар берилган.

Тиббиёт ходимларининг ҳаракатларига қарамай бола вафот этган. Ўлим ҳақидаги маълумотномага асосан Ж22 Қуйи нафас йўлларининг аниқланмаган ўткир респиратор инфекцияси; Ж81 Ўпка шишиши ўлим сабаби этиб кўрсатилган.

Ушбу ҳолат юзасидан 2022 йил 2 август куни вилоят Мактабгача таълим бошқармаси тезкор гуруҳи томонидан дастлабки ўрганиш ўтказилди ҳамда тегишли маълумотлар ва ҳужжатлар тўпланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ишлари амалга ошмоқда. Тергов натижа якуни бўйича қўшимча маълумот берилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер