Наманганда ўтган дўстлик фестивалида турфа маданиятлар намойиш этилди

Фото: Халқ сўзи
Наманган муҳандислик-технология институти ташаббуси билан Давлатобод туманидаги «Янги Ўзбекистон – ёшлар зиё маскани»да «Маданият – миллатлараро кўприк» шиори остида дўстлик фестивали ўтказилди. Ушбу халқаро анжуманда дунёнинг кўплаб мамлакатларидан меҳмонлар, дипломатик корпус вакиллари иштирок этдилар.
Йирик форматда илк бора ташкил қилинган тадбир Ўзбекистон, Ҳиндистон, Россия, АҚШ, Жанубий Корея, Қирғизистон Республикаси, Замбия, Латвия, Малайзия каби давлатларнинг урф-одатлари ва маданиятлари намойиши билан ўзига хос мазмун касб этди.
Фестивалда Ҳиндистон Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси котиби, ҳинд маданияти маркази раҳбари Ситеш Кумар жаноблари ҳам иштирок этиб, бу каби лойиҳалар ўзаро дўст ва аҳил мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшишини алоҳида таъкидлади.
Иштирокчилар ўзбек миллий урф-одатлари акс этган «Ёр-ёр», «Келин салом» сингари саҳна кўринишларини мароқ билан томоша қилдилар. Ҳинд рақсларию, йога машқларидан маҳорат дарслари, Жанубий Корея вакилларининг жонли ижродаги мусиқалари, қирғиз биродарларимизнинг яллалари, рус раққосаларининг чиқишлари ва АҚШ ҳамда Малайзия бўйлаб онлайн саёҳатлар кўнгилларга ажиб бир шукуҳ олиб кирди.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Наманганда кетма-кет ҳаракатланиб келаётган учта юк автомобили ўзаро тўқнашиб, ёниб кетди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг