Наманганда ойнага ишлов берилади

09:35 19 Август 2021 Жамият
179 0

Фото: Муҳиддин Мағзумов

Вилоят марказидаги «Юксалиш» кичик саноат ҳудудида навбатдаги лойиҳа ниҳоясига етказилмоқда. У ойнага ишлов бериш ва ойна маҳсулотларини қайта ишлашга йўналтирилган бўлиб, “Glass expo” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилаётир.

Бу ерда қурилиш ва маиший соҳада фойдаланиладиган пишиқ ва безакли ойналар тайёр ҳолга келтирилади. Лойиҳа ижроси учун 1,5 миллион АҚШ долларига тенг сармоя киритилиб, Хитой ва Италиядан келтирилган замонавий технология ўрнатилди. Улар ёрдамида йилига 11 миллиард сўмликдан зиёд юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш мумкин.Корхона тўла қувват билан ишга тушгач, 100 киши меҳнат жойига эга бўлади.

2,5 гектар майдонни эгаллаган янги ишлаб чиқариш субъектида айни пайтда технологик ускуналарни синов созлаш жараёнлари олиб борилмоқда. “Glass expo” энг улуғ, энг азиз байрамимиз арафасида фойдаланишга топширилади.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,

«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?