Наманганда ногиронлиги бор ёшларга электрон юритмали аравачалар топширилди
Фото: “Халқ сўзи”
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами, айниқса эътиборга муҳтож ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида юртимизда амалга оширилаётган хайрли ишлар фуқароларнинг давлат ғамхўрлигини ҳис этиб, ҳаётдан рози бўлиб яшашларига имконият яратмоқда. Кеча Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов Янгиқўрғон туманида имконияти чекланган 7 нафар ёш билан учрашиб, уларга сўнгги русумдаги электрон юритмали ногиронлар аравачаларини топширган чоғда тўпланганлар бунга яна бир бор амин бўлдилар.

- 19 ёшли ўғлим Абдумажид оёғида ривожланган касаллик сабаб 7 йилдан бери деярли ҳаракатдан қолганди. Унга берилган оддий аравачани бошқаришда эса қийналарди. Мана, бугун яхши инсонлар кўмаги билан уйимизга ўзи юрар аравачани олиб келишди. Унга ўтириб ҳовлини айланган пайтда фарзандимнинг кўзи қувончдан чақнаб кетганини кўрсангиз эди . Энди болажоним кўча-куйга бемалол чиқиб, кўпчилик билан кўришади, кайфияти кўтарилиб, дардлари унутилади, - дейди Заркент маҳалласида яшовчи Абдулазиз Ҳакимжонов.
Маълумот ўрнида: шу кунларда вилоят бўйича ҳаммаси бўлиб 100 та электрон юритмали ногиронлар аравачаси тарқатилмоқда. Давлат активларини бошқариш агентлиги маблағлари ҳисобига ҳарид қилинган ушбу воситалар "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида ўз эгаларига топширилмоқда.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ.
“Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг