Наманганда «Nexia» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб аянчли ЙТҲга учради

Наманган вилоятининг Чортоқ туманида “Nexia” автомобили ҳайдовчининг бепарволиги оқибатида пастликка тушиб кетди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати хабар берди.
2022 йил 21 январь куни соат 18:00 ларда, Наманган вилояти, Чортоқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4П-117Б автомобиль йўлининг 1-километрида ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган С.Т. “Nexia” русумли автомобилини бошқараётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, эҳтиётсизлиги оқибатида пастликка тушиб кетган.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Мазкур ЙТҲ юзасидан Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Улуғ олимнинг инсоний фазилатлари
- Ўзбек ва беларусь киноижодкорлари томонидан «Осиё арслони» фильмининг суратга олиш ишлари бошланди
- Наманган мафтункор байрамга тайёрланмоқда
- Инсон — азиз, хотира — муқаддас
- Сув хўжалигининг қуйи бўғинлари такомиллаштирилмоқда
- Ўзбекистоннинг лимон экспорти камайган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг