Наманганда катта суммадаги кучли таъсир этувчи дори воситалари йўқ қилинди

Фото: Халқ сўзи
Бошқалар соғлигидан кўра ўз нафсини ўйлаган баъзи кимсалар томонидан сотувга чиқарилиши тақиқланган кучли таъсир этувчи дори воситаларини муомалага киритиш ҳолатлари тез-тез учраётгани кишини ташвишга солади. Бундай эгри ишлар аниқлангач, табиийки, ноқонуний товарларни йўқ қилиш билан боғлиқ тадбирлар амалга оширилмоқда.
Худди шундай, Наманган вилоят божхона бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда бир гуруҳ шахслар яширин йўллар билан кучли таъсир этувчи 4011 дона «Тропикамид», 400 та "Regapen" дори воситаси ҳамда 1440 дона бир марталик суюқлик дори юборадиган мосламаларни олиб ўтишга уринишаётгани маълум бўлди. Ҳушёр ходимлар саъй-ҳаракати билан улар фаолиятига чек қўйилди.
Олиб борилган суриштирув-тергов давомида жиноий гуруҳнинг қилмишлари ўз исботини топиб, айбдорларга нисбатан суд ҳукми билан тегишли жазо тайинланди. Шунингдек, 270 миллион сўмлик дори воситаларини йўқ қилиш белгиланди.
Суд ҳукми ижроси таъминланиб, дори воситалари вилоят божхона, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида махсус печь ёрдамида йўқ қилинди.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
- Саудия Арабистонида биринчи Ислом санъати биенналесининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг