Наманганда КамАЗ уриб юборган 6 ёшли бола вафот этди

12:59 14 Май 2024 Жамият
200 0

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида КамАЗ юк машинаси 6 ёшли болани уриб юборди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳолат жорий йилнинг 21 апрель куни соат 10:40 лар атрофида Ўрда маҳалласининг Бобур кўчасида содир бўлган. КамАЗ юк машинаси ҳайдовчиси транспортни йўл варақаси билан бошқариб кетаётиб, йўлнинг ўнг томонидан чиқиб келган 2018 йилда туғилган Д.А.ни уриб кетган.

Ҳодиса оқибатида бола бош мия ёпиқ шикасти, калла суяклари ёпиқ синиши ташхиси билан туман шифохонасида вафот этган.

«Вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан воқеа содир бўлган ҳудуд аҳолиси иштирокида муҳокама ўтказилди. Унда автоҳалокат ҳамда унга сабаб бўлган омиллар тўғрисида маълумот берилиб, вояга етмаган болаларни назоратсиз қолдириш, уларга бепарво бўлиш, кўчада ёлғиз ҳаракатланиши мана шундай ҳодисаларга сабаб бўлиши таъкидланди», дейилади ИИБ хабарида.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиши) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?