Наманганда кам таъминланган оила фарзандларига  мактаб формалари совға қилинди

11:39 06 Август 2022 Жамият
399 0

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Хабар берилишича, Тўрақўрғон туман ҳокимлигининг ташаббуси билан саховатпеша инсонлар ҳамда тадбиркорлар ҳамкорлигида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларда вояга етаётган ўғил-қизларга мактаб формалари совға қилинди.

Тўрақўрғон тумани ҳокими Аҳроржон Мансуров ташкилотчилиги билан «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»да турган оилаларнинг 2027 нафар, бошқа камхарж хонадонларнинг 2650 нафар фарзандларига мактаб формалари совға қилинди. Ҳокимнинг ташаббусини тумандаги тадбиркорлар, саховатпеша инсонлар қўллаб-қувватладилар.

Тумандаги 58-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган тадбирда совға олган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари бундай эътибор учун Президентимизга, ҳомийларга миннатдорчилик билдиришди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер