Наманганда йирик халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилмоқда

Фото: Халқ сўзи
Гуллар шаҳри яна бир халқаро тадбирга мезбонлик қиляпти. Бу ерда Наманган муҳандислик-технология институти ташаббуси билан Ўзбекистон Фанлар Академияси, Республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Наманган муҳандислик-қурилиш институти ва Наманган давлат университетлари билан ҳамкорликда «Фарғона водийсида физика илм-фанининг бугунги куни ва янги йўналишларини ривожлантириш истиқболлари» муҳокамасига бағишланган «Физика - 2022» иккинчи Халқаро форуми ўз ишини бошлади.
Анжуманда Россия, Малайзия, Беларус, АҚШ, Австралия, Франция, Замбия, Италия, Португалия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Кореа, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг етакчи олий ўқув юртлари ректорлари, академиклар, профессорлар, физика фани бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб бораётган 200 дан зиёд илм-фан намоёндалари қатнашмоқда. Икки кун давом этадиган форумда илмий маъруза ва муҳокамалардан ташқари 40 дан ортиқ ҳамкорлик шартномалари имзоланиши, Фанлар академияси Президенти билан Фарғона водийси ёшларининг очиқ мулоқоти ва Наманганнинг диққатга сазовор манзиллари бўйлаб саёҳатлар режалаштирилган.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Uzbekistan Airways ва Lufthansa Technik AG ўртасидаги ҳамкорликнинг 30 йиллиги
- Миллий рақс санъатининг юксак намунаси бўлмиш “Лазги — Муҳаббат ва Қалб рақси” балет спектакли дунё саҳналарини забт этишда давом этмоқда
- Чанг остида қолган Тошкент
- Сенат Раиси Душанбе шаҳрида Тожикистон Республикаси Мажлиси Оли Мажлиси милли Раиси Рустам Эмомали билан учрашди
- Газнинг “олтин даври” тугамоқда — Халқаро энергетика агентлиги
- Марокашда юз берган зилзила қурбонлари сони ортиб бормоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг