Наманганда «Damas» 71 ёшли пиёдани уриб юборди

22:27 31 Октябр 2021 Жамият
628 0

25 октябрь куни Наманган вилоятининг Чуст туманида «Damas» пиёдалар ўтиш жойида 71 ёшли пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 1991 йилда туғилган ҳайдовчи «Damas» русумли автомашинани ҳайдаб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган 1950 йилда туғилган пиёдани уриб юборган.

Оқибатда, пенсионер чап тирсагининг ёпиқ синиши ва очиқ бош мия жароҳати билан касалхонага ётқизилган. Кўрсатилган даволанишга қарамай, қария эртаси куни вафот этди.

27 октябрь куниёқ Чуст тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодекси 266-модданинг 2-қисми (йўл ҳаракати қоидаларини ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш хавфсизлигини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?