Наманганда бир оиланинг 3 аъзоси қариндоши томонидан ўлдирилди
Иллюстратив фото
Наманган вилоятининг Поп туманида бир оиланинг уч нафар аъзоси – она ва унинг икки нафар фарзанди пичоқлаб, ўлдирилган. Бу ҳақда «Халқ сўзи»га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Билдирилишича, воқеа 9 август куни соат 21:40 ларда содир бўлган. Фуқаро М.А. (эркак) қариндоши Р.М. (аёл)нинг яшаш хонадонига бориб, ушбу хонадонда аввалдан мавжуд бўлган мулкий низо сабабли жанжаллашиб, аёл ва унинг 2 нафар вояга етмаган фарзандини пичоқ билан қасддан уриб ўлдирган ва воқеа жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан 10 август куни Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг