Наманганда бир кунда икки автомобилни ўғирлаган шахс ушланди

15:03 13 Сентябр 2022 Жамият
483 0

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати

Наманганда бир кунда икки автомобилни олиб қочган шахсга 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Наманган вилояти Чуст туманида яшовчи 33 ёшли фуқаро жорий йилнинг 8 сентябрь куни соат 01:00 ларда  Чуст тумани ИИБ навбатчилик қисмига қўнғироқ қилиб, шу куни соат 00:30да унга тегишли бўлган «Матиз» русумли автомобили номаълум шахс томонидан яшаш уйи олдидан олиб қочиб кетилганлигини маълум қилиб, ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўришни ва автомобилни топишда амалий ёрдам беришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чуст туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан жиноятчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида, мазкур жиноятни Чуст тумани «Дашт» кўчасида яшовчи 16 ёшли фуқаро содир қилганлиги аниқланиб, жабрланувчига тегишли бўлган «Матиз» русумли автомобилни Наманган шаҳар Навоий кўчаси ҳудудига ташлаб, номаълум томонга қочиб кетганлиги аниқланган.

Вояга етмаган фуқарони ушлаш чоралари кўрилиб, Чуст тумани марказида “ВАЗ-2106» русумли автомобилни бошқариб юрган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ушланган. Ушбу автомобиль кимга тегишли эканлиги тўғрисида ойдинлик киритилганда ўша фуқаро ушбу куни «Матиз» русумли автомобилни ташлаб, соат 08:00 ларда Чуст тумани “Пансада” МФЙга бориб, шу маҳаллада яшовчи 22 ёшли фуқарога тегишли бўлган “ВАЗ-2106» русумли автомобиль яшаш уйи олдида эшиги очиқлиги ва калити ўзида эканлигидан фойдаланиб олиб қочганлиги аниқланган.

Шу кунни ўзида вояга етмаган фуқаро Жиноят кодекснинг 267-моддаси 2-қисми «а» бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер